Линклар

Динни таҳқирлашда айбланаётган покистонлик насроний қиз қамоқда қолди


Ҳолид Чиштий насроний қизга тухмат қилганликда айбланиб ҳибсга олинди.

Ҳолид Чиштий насроний қизга тухмат қилганликда айбланиб ҳибсга олинди.

Покистонда динни таҳқирлаганликда айбланаётган 14 ёшли насроний қиз камида жума кунгача панжара ортида қоладиган бўлди. Душанба куни Исломобод судида уни гаровга озод қилиш масаласини кўриб чиқиши кутилган судя маҳкама мажлисини 7 сентябргача қолдирди. Бунга адвокатларнинг иш ташлаши сабаб бўлди.

Римша Масиҳ исмли қиз бундан уч ҳафтача аввал Қуроън саҳифаларини ёққанликда айбланиб, Исломободда ҳибсга олинган эди. Покистон қонунларига кўра, динни таҳқирлаш ўлим билан жазоланади.

Айни пайтда, бу Римшани динни таҳқирлаганликда айблаган имомнинг ўзи насроний қизга нисбатан далилларни қалбакилаштирганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Ҳолид Чиштий ўз маҳалласидан насронийларнинг ҳайдаб чиқарилишига эришиш мақсадида Римшанинг тугуни ичига ёқилган Қуроън саҳифаларини солиб қўйганликда гумон қилинмоқда. Имом ўзига нисбатан илгари сурилган айбловларни инкор қилмоқда.

Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти Покистонда диний уламога нисбатан бундай айбловнинг илгари сурилганини “мисли кўрилмаган” ҳодиса, дея атади.
XS
SM
MD
LG