Линклар

Қирғизистонда янги коалицион ҳукумат бўйича келишувга эришилди


Қирғизистондаги учта сиёсий партия янги коалиция тузиш ҳақида келишиб олди.

Социал демократлар, Ар-Намис ва Ата-Мекен партиялари ўртасидаги келишув душанба куни имзоланди.

Мазкур уч партия 120 ўриндан иборат парламентда жами 69 ўринга эгалик қилади. Коалиция иштирокчилари бир овоздан президент маъмурияти раҳбари Жанторо Сатибалдиевни бош вазир лавозимига номзод қилиб кўрсатди.

Иқтидордаги коалиция тарқалиб кетиши ортидан, ўтган ҳафта президент Алмазбек Атамбаев Социал демократлар партиясига янги ҳукумат коалициясини тузиш вазифасини топширди.

Ўтган ойда иқтидордаги коалиция иштирокчилари Ар-Намис ва Ата-Мекен партиялари вакиллари бош вазир Ўмурбек Бабанов билан келишмовчиликлар боис ҳукуматдан чиқишларини эълон қилган эди.

Бабанов етакчилигидаги Республика ҳамда Ата-Журт партиялари энди мухолифатга ўтадиган бўлди.
XS
SM
MD
LG