Линклар

Сурия мухолифатига кўра, ҳукумат қўшинлари душанба куни Алеппо вилоятидаги Ал-Баб шаҳарчасини ҳаводан ўққа тутгани оқибатида тинч аҳолидан 18 киши, жумладан аёллар ва болалар ўлдирилган.

Бу хабарларни мустақил тарзда тасдиқлашнинг иложи бўлгани йўқ. Маркази Лондонда жойлашган Сурияда Инсон ҳуқулари обсерваториясининг маълум қилишича, август ойида Суриядаги можарода 5 минг киши ҳалок бўлган. Бунда президент Башар ал-Ассад режими исёнчиларга қарши ҳаво зарбалари кўламини оширгани талафотларнинг асосий сабабчиси сифатида келтирилмоқда.

Мазкур ташкилотга кўра, Сурияда 18 ойдан бери давом этаётган исёнда 26 мингга яқин одам нобуд бўлган.

БМТнинг болалар жамғармаси - ЮНИЕСФ биргина ўтган ҳафтада 1600 га яқин одам ҳалок бўлганини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG