Линклар

АҚШ президенти Барак Обама душанба куни мамлакатнинг довулдан талафот кўрган ҳудудларига ташриф буюрди.

Ташрифи чоғида Обама “Айзек” довули “кенг кўламли вайронгарчилик”ка сабаб бўлганини айтиб, жанубий соҳилда қутқарув ишларини олиб борганларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Аввалроқ АҚШ Республикачилар партиясидан президентликка номзод Митт Ромни ҳам Луизина штатида довулдан жабр кўрган ҳудудлар бўйлаб сафар қилган эди.

“Айзек” довули етти кишининг ўлимига сабаб бўлди. Луизиана, Миссисипи, Арканзас штатларида мазкур довул туфайли юз мингдан зиёд киши электр қувватисиз қолди.
XS
SM
MD
LG