Линклар

Подмосковьедаги портлашда Ўзбекистон фуқаролари жароҳатланди


Россиянинг Королёв шаҳрида юз берган портлаш натижасида ўзбекистонлик тўрт нафар фуқаро жароҳат олди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, портлаш ўзбекистонлик ишчилар кўчада олов ёқиб турган вақтда юз берган.

Жароҳат олганлар маҳаллий касалхонанинг куйиш бўлимига ётқизилган. Улардан бирининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Портлаш юз берган жой мутахассислар тарафидан ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG