Линклар

logo-print
Pussy Riot гуруҳи аъзолари телевидение орқали кечирим сўраш таклифини рад этишди.

Исо Масиҳ черковида Владимир Путинга қарши “панк ибодат” уюштиргани учун икки йилга қамалган Pussy Riot аъзоларига “Инсон ва Қонун” теледастури орқали чиқиш қилиб, ўз қилмишлари учун кечирим сўраш таклифи тушган эди.

Бунинг эвазига таниқли теледастур раҳбарияти маҳкумаларга белгиланган жазони қисқартиришга ҳаракат қилиши ваъда қилинган.

Адвокат Николай Полозовга кўра, Pussy Riot ушбу “ҳақоратомуз” таклифни рад этди ва ҳукм бўйича апелляция судига мурожаат қилмоқчи.

17 август куни Москванинг Хамовнический суди Pussy Riot аъзолари бўлган Мария Алёхина, Надежда Толоконникова ҳамда Екатерина Самуцевични Исо Масиҳ ибодатхонасида безорилик қилганликда айбдор деб топиб, икки йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарганди.
XS
SM
MD
LG