Линклар

Қирғизистон паспортини ноқонуний йўл билан олмоқчи бўлган ўзбекистонлик ҳибсга олинди


Ноқонуний йўл билан Қирғизистон паспортини олмоқчи бўлган ўзбекистонлик фуқаро Ўш шаҳрида ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, муассасага 1990 йилда туғилган Исломбек Эргашов исмли шахс паспорт олиш учун керакли ҳужжатларни топширган.

Текширувлардан сўнг ҳужжатлар эгаси аслида ўзбекистонлик 1989 йилда туғилган Тоҳир Мамажонов эканлиги аниқланган.

Айни дамда мазкур воқеа юзасидан жиноий иш қўзғалиб, Ўзбекистон фуқаросига ноқонуний тарзда ҳужжат тайёрлаб берганлар аниқланмоқда.
XS
SM
MD
LG