Линклар

Британия Ассанж иши бўйича музокараларни қайта бошлашга чақирмоқда


WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж иши бўйича Эквадор ҳукумати билан музокаралар “иложи борича тезроқ” қайта бошланиши керак.

Бу ҳақда Британия Ташқи ишлар котиби Уилям Ҳаг душанба куни қилган чиқишида маълум қилди.

Швецияда жинсий тазовузда айбланган Ассанж экстрадиция қилинишдан қочиб, 19 июн куни Лондондаги Эквадор элчихонасида бошпана топган эди.

Эквадор WikiLeaks асосчисига сиёсий бошпана берди. Бироқ Британия ҳукумати Ассанж элчихонадан чиқиши билан ҳибсга олинишини маълум қилган.

Ассанжнинг ўзи ва тарафдорлари эктрадиция қилинадиган тақдирда, Швеция уни Қўшма Штатларга топшириши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Ассанж WikiLeaks сайти орқали махфий ҳужжатларни ошкор қилгани учун АҚШда жавобгарликка тортилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG