Линклар

Қирғизистондаги Россия базасида куйдиргига қарши кураш кучайтирилди


Қирғизистондаги Россия ҳарбий базасида юқумли касалликларнинг олдини олиш ҳаракатлари кучайтирилди.

Бунга ҳарбий база жойлашган Қант шаҳридан 20 километр узоқликдаги аҳоли пунктида куйдирги касаллигининг авж олгани сабаб бўлди.

Базадаги барча биноларда, жумладан, ҳарбийлар истиқомат қилувчи уйларда дезинфекциялаш ишлари ўтказилгани айтилмоқда.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган ҳафта мамлакатнинг қатор ҳудудларида куйдирги касаллигининг авж олгани ҳақида маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG