Линклар

НАТО Афғонистондан белгиланган вақтда чиқади


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

Шундай баëнот берган НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен афғон хавфсизлик кучлари аъзолари орасида НАТО аскарларига қарши ҳужумларнинг кўпайиб бораëтгани ҳарбий алъянсни ўз қўшинларини 2014 йилдан олдин олиб чиқишга мажбурлай олмаслигини таъкидлади.

НАТО режасига кўра¸ халқаро қўшинлар Афғонистонни 2014 йил охирига қадар тарк этиши лозим.

Ройтарс мухбири билан суҳбатда НАТО Бош котиби Афғонистондаги жанггари гуруҳлар бу режани буза олмаслигини таъкидлади:

- Толибон учун бу урушни ҳарбий жиҳатдан ютишнинг имкони йўқ¸ шу боис улар халқаро қўшин ва афғон хавфсизлик кучлари ўртасидаги ишончга зиëн еткизиш орқали ўзларини пиар қилмоқчи бўлаяпти. Шу боис мен келажакда толиб жанггариларининг афғон хавфсизлик кучлари орасига суқилиб кириш эҳтимолини инкор этмаган ҳолда¸ уларнинг бу йўл билан бизни ўз стратегиямиздан оғдира олмасликларини таъкидламоқчиман¸ деди НАТО Бош котиби.

Афғон хавфсизлик кучлари ходимларининг халқаро қўшинга уюштирган ҳужумлари оқибатида жорий йил давомида камида 45 НАТО аскари нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG