Линклар

Демократлар қурултойида Мишел Обама чиқиш қилади


Мишел Обама англиялик футболчи Дэвид Бекҳам билан.

Мишел Обама англиялик футболчи Дэвид Бекҳам билан.

Бугун АҚШнинг жануб-шарқий Шимолий Каролина штатида Демократик партия аъзоларининг миллий қурултойи бошланади.

Уч кунлик қурултойнинг пайшанба кунги ëпилиш маросимида президент Барак Обаманинг нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Иккинчи муддат президентликка сайланишга даъво қилаëтган Барак Обама ўтган ҳафта республикачилар қурултойида расмий номзодликка сайланган Мит Ромни билан беллашади.

Бугун қурултой иштирокчилари олдида президентнинг рафиқаси Мишел Обаманинг¸ эртага эса¸ собиқ президент Билл Клинтоннинг чиқиш қилиши кутилмоқда.
Миллий қурултой давомида демократлар сиëсий платформасининг қабул қилиниши кутилмоқда.

Платформадан АҚШ қўшинларини 2014 йил охирига қадар Афғонистондан олиб чиқиш ва Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслик каби ваъдаларнинг ўрин олиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG