Линклар

logo-print
Халқаро ҳамкорлик бўйича Жанубий Корея агентлигининг махсус дастури доирасида йилига камида 360 нафар Ўзбекистон фуқароси корейс олийгоҳларида ўқитилади¸ деб маълумот берди журналистларга Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Виталий Фен.

Элчининг айтишича¸ ҳозирга қадар мазкур ҳамкорлик доирасида Ўзбекистондаги турли вазирлик ва идора ходимларидан 1250 нафардан кўпроғи Кореяда ўқиб қайтган.

Элчига кўра¸ Ўзбекистондаги корейс диаспораси икки давлат ўртасидаги дўстона алоқалар ривожида муҳим рол ўйнамоқда.

Ўзбекистондаги корейс жамоаси Хитой¸ АҚШ ва Япониядан сўнг дунëдаги тўртинчи йирик диаспорадир¸ деб қўшимча қилди элчи Фен.
XS
SM
MD
LG