Линклар

logo-print
Бугун москваликлар Россия Халқ артисти Игор Кваша билан видолашмоқда.

Россия киносининг таниқли намояндаси ва телебошловчи Кваша ўтган пайшанба куни узоқ хасталикдан сўнг 80 ëшида оламдан ўтди.

Кейинги тўрт кун давомида жасади “Современник” театрига қўйилган Игор Кваша билан видолашиш учун унинг минглаб мухлислари¸ дўстлари ва ҳамкасблари келди.
Халқ артисти бугун Москвадаги Троекуров қабристонига дафн қилинади.

Умрининг сўнгги йилларида Путиннинг қайта ҳокимиятга келишига ўз норозилигини билдириб келган Кваша¸ россияликларни подага айланмасдан¸ ўз ҳақлари учун кўчаларга чиқишга ундаган эди.
XS
SM
MD
LG