Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:56

Путин Гудковни ҳам сафдан чиқармоқчи


Геннадий Гудков.
Геннадий Гудков.

Россия терговчилари Давлат Думасига мурожаат қилиб¸ Дума депутати Геннадий Гудковни депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилишни сўради.Кремлнинг жиддий тандиқчиларидан бири бўлган Гудков ҳукумат қоидаларига зид равишда тижорий фаолият билан шуғулланганликда айбланмоқда.

КГБнинг 56 яшар собиқ агенти¸ Федерал хавфсизлик хизматининг заҳирадаги полковниги Геннадий Гудков¸ тақдир тақозоси билан бугун Россия мухолифатининг ўзига хос тимсолига айланган.

Сўлчи “Справедливая Россия” партиясидан депутатликка сайланган Гудков мамлакатда ўтган сўнгги сайловларнинг ялпи сохтакорликлар билан Владимир Путин ва у лидери бўлган “Единая Россия” ҳукмронлигини таъминлаганини таъкидлаш билан¸ Россия мухолифатининг олд сафларига қўшилди.

Кремлнинг ашаддий танқидчисига айланиш¸ Гудков учун оқибатсиз қолмади – 3 сентябр куни Россия Тергов қўмитаси тижорий фаолияти депутатлик мақомига зид экани асосида уни депутат дахлсизлигидан маҳрум қилиш сўровини Давлат Думасига юборди. Дахлсизликдан маҳрум қилинса¸ Гудковнинг жиноий жавобгарликка тортилиши учун ҳуқуқий асос яратилади.

Бу хабарни Россия Тергов қўмитаси матбуот котиби Владимир Маркин эълон қилди:

- Россия Тергов қўмитаси Давлат Думасига Гудковнинг ўз назоратидаги тижорий ташкилотлар орқали Pantan хусусий хавфсизлик ширкати раҳбарияти фаолиятида қатнашганини кўрсатувчи қўшимча материалларни юборди¸ деди Маркин.

Озодлик билан суҳбатда Гудковнинг ўзи бундай айбловни инкор қилди ва бу ширкат акцияларига қисман эгалик қилгани ҳолда¸ унинг раҳбарияти фаолиятига аралашмаганини таъкидлади.

“Бу айблов Россия мухолифатининг Миллионлар марши шиори остида 15 сентябрга белгиланган навбатдаги йирик норозилик тадбири олдидан мухолифат раҳбарларини жазолаш кампаниясининг бир қисмидир”¸ дейди Гудков.

Мухолифатнинг ҳозирча расман рухсат берилмаган бу норозилик намойишида Гудковнинг ҳам чиқиш қилиши кутилмоқда.

Гудковга кўра¸ Давлат Думасининг ўз тақдири ҳал этиладиган мажлиси 12 сентябрга белгиланган ва бу шунчаки тасодиф эмас:

- Сарой хизматчилари мантиқидан келиб чиқилса¸ бу масаланинг 12 сентябрда кўриб чиқилиши мутлақ асосли эканига ишончим комил. Чунки улар нима қилиб бўлса-да¸ Гудков ва қолган мухолифат етакчиларини 15-16 сентябр кунги тадбирдан олдин йўқ қилишлари керак. Ҳозирча Гудковнинг депутатлик мандати бу ишга тўсиқ бўлиб турибди. Мухолифат намойишида сўзга чиқадиган Дума депутатини қамоққа олишнинг бошқа йўли йўқ – нима қилиб бўлса ҳам унинг дахлсизлигини бекор қилиш керак¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Гудков.

Шу боис:

- Мен бу тафтишдан нохолис бир сиëсий қарорга келинишини кутаяпман. Зотан Гудковни нима қилиб бўлса ҳам депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилиш ҳақидаги буйруқ бевосита Кремлдан берилганини аниқ биламан¸ дейди Гудков.

Шундай бўлса ҳам¸ Гудков осонликча таслим бўлиш фикридан йироқ. Ўзининг айтишича¸ у ҳукмрон “Единая Россия” партиясининг ўзи шахсан танийдиган 50 нафар депутатига мактуб ëзиб¸ қонунга зид бўлган бундай сиëсий қасоскорликдан четда туришга чақирган.

Ҳукмрон партиянинг Александр Кинштейн каби айрим депутатлари Гудковни дахлсизликдан маҳрум қилиш сўровига қарши овоз беришини билдирса-да¸ аксар единоросларнинг ўз лидери иродасига қарши чиқмаслиги кутилмоқда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:37 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG