Линклар

Путин Бишкекка келади


Россия ва Қирғизистон президентлари Путин ва Атамбаев.

Россия ва Қирғизистон президентлари Путин ва Атамбаев.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича¸ 20 сентябр куни Россия президенти Владимир Путин расмий сафар билан Бишкекка келади.

Вазирлик Интернет саҳифасига қўйилган хабарда ëзилишича¸ Путин ва қирғиз президенти Алмазбек Атамбаев учрашувида икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболларининг муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Бу Путиннинг ўтган йил Кремлга қайтганидан бери Марказий Осиëга қилаëтган илк расмий сафаридир.

2000 ва 2005 йилларда президентликка сайланганида Путин илк хориж сафарини Ўзбекистонга қилган эди.
XS
SM
MD
LG