Линклар

logo-print

Тошкент-Челябинск авиақатнови йўлга қўйилди


Россиянинг “Уральские авиалинии” авиаширкати 5 сентябрдан Челябинск-Тошкент йўналиши бўйлаб авиақатновларни амалга ошира бошлайди

Бу ҳақда авиаширкат матбуот хизмати маълум қилади.

Маълумотларга кўра, Челябинскдан Ўзбекистон пойтахтига парвозлар ҳафтанинг чоршанба кунлари Airbus А320 самолётида амалга оширилади.

Мазкур учоқ Челябинскдан (У6-2975 рейси) соат 10:50 да учиб, 12:25 да Тошкентга қўниши, кейин шу куннинг ўзида Тошкентдан (У6-2975 рейси) соат 13:55 да учиб, Челябинскда 17:00 да бўлиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG