Линклар

Бугун оқшом Тошкентда Ўзбекистонда чиқариладиган Chevrolet Cobalt автомобилининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Тўртта позицияда тақдим этилажак янги автомобилнинг баҳоси 27 миллион сўмдан 34 миллион сўмгача бўлиши кутилаяпти.

Қуввати 106 от кучига тенг бўлган Cobalt автомобилига 1,5 литрлик двигател ўрнатилган бўлиб, у 100 километрлик масофага 6,2 литр бензин сарфлаши айтилмоқда.

Эндиликда Cobalt ҳам ишлаб чиқариладиган GM Uzbekistan автозаводида шу кунгача Matiz, Spark, Nexia, Lacetti, Captiva, Damas ва Malibu каби автомобиллар ишлаб чиқарилаяпти.
XS
SM
MD
LG