Линклар

Браҳимий: Сурия бўйича ягона халқаро позиция лозим


БМТ ва Араб лигаси давлатларининг Суриядаги элчиси Лахдор Браҳимий.

БМТ ва Араб лигаси давлатларининг Суриядаги элчиси Лахдор Браҳимий.

Сурия бўйича халқаро элчи Лахдор Браҳимий бу мамлакатдаги ҳарбий зиддият аҳоли бошига жуда оғир кулфатлар келтираётганини қайд этди.

- Суриядаги вазият тобора ёмонлашиб бормоқда. Ўлим сони одамни эсанкиратадиган даражага етди, зиддият Сурия халқига чексиз кулфатлар келтирди, - деди Лахдор Браҳимий сешанба куни БМТ Бош Ассамблеясида қилган чиқишида.

Янги халқаро элчи бир неча кундан кейин Дамашққа йўл олишини билдирди.

Унинг айтишича, Сурия бўйича халқаро ҳамжамиятнинг ягона позициясини ишлаб чиқиш зарур.

Браҳимий БМТ ва Араб давлатлари лигасининг Суриядаги элчиси лавозимига ўз салафи Кофи Аннан бу мамлакатдаги зиддиятни бартараф қилиш вазифасини бажара олмаганини айтиб, истеъфо берганидан кейин тайинланган.

Сешанба куни БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурияга қурол етказиб бераётган мамлакатларни Сурия эли чекаётган жабру ситамларни янада кучайтиришга хизмат қилаётганликда айблаб чиқди.

Аввалроқ БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлиги август ойида Суриядан 100 мингга яқин киши қўшни мамлакатларга қочиб ўтгани ҳақида маълум қилганди.
XS
SM
MD
LG