Линклар

Бакиевнинг яқин шериги Қозоғистонда ҳибсга олинди


Собиқ президент Бакиев Қирғизистон суди томонидан сиртдан маҳкамага тортилмоқда.

Собиқ президент Бакиев Қирғизистон суди томонидан сиртдан маҳкамага тортилмоқда.

Бугун Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг яқин одами Пайзуллабек Раҳмонов қамоққа олинганини эълон қилди.

Вазирликка кўра¸ Раҳмонов июн ойи ўрталарида Жамбул вилоятида қўлга олинган. Бу хабарнинг нега ҳозирга қадар очиқланмагани ҳақида расмий изоҳ берилмади.

Бакиев президентлиги даврида Қирғизистон Давлат моддий заҳиралар агентлигини бошқарган Раҳмонов жорий Бишкек ҳукумати томонидан молиявий жиноятларда айбланиб¸ қидирувга берилган эди.

Айтилишича¸ Раҳмонов сохта ном билан олинган Беларус паспорти билан қўлга тушган ва бу унинг Қирғизистонга экстрадиция қилинишини қийинлаштириши мумкин.

Раҳмонов 2010 йил апрелида Бакиевнинг ҳокимиятдан ҳайдалиши билан тугаган исëн бошланишидан кўп ўтмай Қирғизистондан қочиб кетган эди.

Ҳозирда Беларусдан бошпана топган Қурманбек Бакиев¸ камида 100 одамнинг ўлимига масъул сифатида қирғиз маҳкамаси томонидан сиртдан судланмоқда.
XS
SM
MD
LG