Линклар

Жаҳон иқтисодий форуми бугун эълон қилган янги “Глобал рақобатбардошлик ҳисоботи”га кўра¸ Швейцария¸ Сингапур ва Финляндия дунëдаги энг рақобатбардош давлатлар деб топилди.

Евроҳудудда давом этаëтган молиявий иқтисодга қарамай¸ бу ҳисоботнинг биринчи ўнлигидан асосан Европа давлатлари ўрин олди ва иқтисоднинг рақобатга чидамлилиги жиҳатдан Ҳолландия бешинчи¸ Германия олтинчи ва Британия саккизинчи ўринга қўйилди.

Биринчи ўнликка Европа давлатларидан бошқа АҚШ ва Ҳонгконг иқтисоди ҳам киритилди.

Марказий Осиëдаги энг кучли рақобатбардош иқтисод деб топилган Қозоғистон 140 давлат қиëсланган ҳисоботнинг 51-поғонасига қўйилди.

Иқтисоднинг рақобатга чидамлилиги борасида Тожикистон 100¸ Қирғизистон эса¸ 127-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон ва Туркманистон эса¸ ҳисоботга умуман киритилмади.
XS
SM
MD
LG