Линклар

АҚШнинг Россия ва Хитойдан ҳафсаласи пир бўлди


Клинтон хоним хитойлик ҳамкасби билан.

Клинтон хоним хитойлик ҳамкасби билан.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Сурияга қарши кескин БМТ санкциялари жорий қилишга оид АҚШ ва иттифоқчилари ташаббусини рад этгани учун Вашингтоннинг Хитой ва Россиядан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди.

Бугун Пекинда қилган баëнотида Клинтон хоним Хитой ва Россиянинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига вето қўйганига шундай муносабат билдирди.

Айни пайтда Америка дипломатлари раҳбари Пекин ва Москва расмийлари билан Сурия режимига босим ўтказиш ва мамлакатдаги зўравонликка барҳам беришнинг бошқа чоралари муҳокама этилаëтганини таъкидлади.

Хитой Ташқи ишлар вазири ўз ҳукумати бу йўлда БМТ-Араб лигасининг Сурия бўйича махсус намояндаси Лаҳдор Браҳимий олиб бораëтган музокараларни қўллашини билдирди.

Россия ҳукумати Сурия режимининг анъанавий иттифоқчиси саналади.
XS
SM
MD
LG