Линклар

logo-print

Каримов Остонада муҳожирлар масаласини муҳокама қилади


Kazakhstan - Police officers not let wives of Uzbek Muslim refugees to in the prosecutor office. Almaty, 09Jun2011.

Kazakhstan - Police officers not let wives of Uzbek Muslim refugees to in the prosecutor office. Almaty, 09Jun2011.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Олтой Абибуллаевнинг Озодликка айтишича¸ Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 6-7 сентябр кунлари Остонага қиладиган расмий сафари давомида икки давлат ўртасида меҳнат муҳожирлари фаолияти ва уларнинг ижтимоий муҳофазасига оид келишув имзолаш масаласи ҳам муҳокама қилинади.

Айни пайтда Остона расмийси¸ президент сафари кун тартибининг ўзгариб қолиш эҳтимоли мавжудлиги ва ҳукуматлараро имзоланиши кутилаëтган бундай келишув имзоланмай қолиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди.

Каримовнинг Остона сафари арафасида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бўрибой Жексембин¸ Тошкент ва Остона ҳукуматлари ўртасида меҳнат муҳожирлари ва уларни вақтинча яшаб турган жойида ижтимоий муҳофаза қилишга оид ўзаро келишув имзолаш фурсати келганини таъкидлади.

“Иккала томон бу масалани кўриб чиқиб¸ бундай келишув имзолашга тайëр”¸ дея баëнот берди элчи Жексембин.
XS
SM
MD
LG