Линклар

Эрдўғон Сурия режимини террорчиликда айблади


Туркия Бош вазири ўз партиядошлари олдида нутқ сўзламоқда.

Туркия Бош вазири ўз партиядошлари олдида нутқ сўзламоқда.

Бугун ҳукмрон Адолат ва тараққиëт партияси қурултойида сўзлаган Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия режими шаънига кескин баëнот қилди:

- Яқинда Дераани бир ҳафта ташқи дунëдан узиб қўйдилар. Ҳар бир уйни бирма-бир босиб¸ 300 дан ошиқ бегуноҳ фуқарони қирғин қилдилар. Бундай вазиятда сепаратчи террор гуруҳи билан ҳукумат ўртасида фарқ қолмади. Сурия режими террорчи давлатга айланди¸ деди Анқара раҳбари бугунги чиқишида жумладан.

Эрдўғонга кўра¸ 2011 йил март ойидан бери Сурияда 30 мингдан ошиқ одам ўлдирилган ва уларнинг 2200 дан ошиғи бегуноҳ болалардир.

“76 минг одам бедарак йўқолган¸ 250 мингдан ошир суриялик ҳозир қўшни мамлакатлар¸ хусусан Туркиядан бошпана топган¸ дея қўшимча қилди Бош вазир Эрдўғон.

Айни пайтда¸ Араб лигасига аъзо давлат Ташқи ишлар вазирларининг бугун Қоҳира бошланадиган йиғинида Суриядаги вазият муҳокама этилади.

Миср президенти Муҳаммад Мурсий очиб берадиган мазкур мажлис арафасида БМТ-Араб лигасининг Сурия бўйича махсус элчиси Лаҳдор Браҳимий¸ Суриядаги вазиятни "фалокат" дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG