Линклар

Европа комиссияси “Газпром” ширкатининг Европа Иттифоқи ҳудудида ўрнатилган рақобатга оид қоидаларни бузган-бузмаганлигини аниқлаш юзасидан махсус текширув бошланганини эълон қилди.

Бу янгиликка муносабат билдирган “Газпром” раҳбарияти ширкатнинг стратегик давлат ташкилоти экани ва ўзининг биринчи навбатда Россия қонунларига кўра фаолият юрғизишини таъкидлади.

Айни пайтда¸ ширкат баëнотида “Газпром” ҳамиша халқаро қонунлар¸ қолаверса ўзи фаолият юрғизаëтган давлат қонунларига тўлиғича амал қилиб келаëтгани айтилади.

Ҳозирда ЕИ махсус комиссияси “Газпром”нинг иттифоққа аъзо давлатлар ҳудуди орқали газ оқимининг эркин ўтишига халал берган-бермагани¸ газ еткизиб бериш диверсификациясига тўсқинлик қилган-қилмагани ва ўз мижозларига адолатсиз нарх қўйган-қўймаганини тафтиш қилмоқда.

Европа комиссияси баëнотида¸ бошланган текширув жараëнида қандай хулосага келиниши олдиндан маълум эмаслиги айтилади.

“Газпром” раҳбарлари ўзларига ҳозирча бундай текширув бошланганига оид ҳеч қандай расмий хабар олмаганларини билдирдилар.

“Газпром”нинг Европа ҳудудидаги асосий газ таъминотчиси мақомини суистеъмол қилиб келаëтгани ҳақида ЕИга аъзо саккиз давлат – Полша¸ Чехия¸ Словакия¸ Венгрия¸ Болгария¸ Эстония¸ Латвия ва Литва ҳукуматлари шикоятлари иттифоқ томонидан махсус текширув бошланишига асос бўлди.
XS
SM
MD
LG