Линклар

Футбол ассоциациялари халқаро федерацияси (FIFA) кеча эълон қилинган рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 470 балл билан 70-ўринни эгаллагани қайд этилган.

Бу ўзбекистонлик футболчиларнинг халқаро рейтингда 7 поғона пастга тушганини англатади.

Аввалги рейтингда Ўзбекистон термаси 493 балл билан 63-ўринни эгаллаб турганди.

Айни пайтда Осиё қитъаси командалари ўртасида Ўзбекистон командаси ҳали ҳам кучли бешликдаги позициясини сақлаб турибди. Аввалги рейтингдаги каби бу гал ҳам Ўзбекистон терма жамоаси Япония, Австралия, Жанубий Корея ва Эрон командаларидан кейин 5-ўринни эгаллаб келмоқда.

FIFAнинг навбатдаги рейтинги кейинги ой бошида эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG