Линклар

Бан Ки Мун БМТ Хавфсизлик кенгашини сусткашликда айблади


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун сурияликларни муқаррар ўлимдан ҳимоя қилиш бўйича чора кўролмаётган БМТ Хавфсизлик кенгашини танқид қилди.

Чоршанба куни БМТ Бош Ассамблеяси йиғинида сўзлаган Бан Ки Мун Хавфсизлик кенгашининг сусткашлиги туфайли фақат Сурия халқи жабр кўриб қолмай, балки мазкур халқаро ташкилот обрўсига ҳам путур етганини қайд этди.

БМТ Бош котиби Хавфсизлик кенгашидан Сурия бўйича ошиғич чоралар кўришни талаб қилди.

Кеча Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия президенти Башар Ассад ва унинг мулозимларини “давлат террори”да айблаб чиққанди.

Шу куннинг ўзида америкалик уч сенатор Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликийни Сурияга қурол етказиб бераётган Эрон учоқларининг Ироқ ҳаво йўлагидан фойдаланишига рухсат бермасликка чақирди.

Бу баёнот New York Times газетасида Эрон Башар Ассад режимига яна қурол-аслаҳа етказиб бераётгани ҳақида хабар пайдо бўлганидан сўнг янгради.

Теҳрон бу айбловларни рад этмоқда ва Сурияга фақат инсонпарварлик ёрдами етказиб бераётганини иддао қилмоқда.
XS
SM
MD
LG