Линклар

logo-print

Москвада “Гринпис” фаоллари жаримага тортилди


Москва суди “Газпром”нинг пойтахтдаги офиси олдида акция ўтказган “Гринпис” фаолларига жарима солди.

Интерфакс агентлигининг гринписчилардан бири Наталья Бистрова сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, тўққиз киши намойиш ўтказиш қоидаларини бузганлик айблови билан судланган.

Эндиликда улардан етти нафари 10 минг рублдан, бири 11 минг рубл ва яна бири 12 минг рубл жарима тўлаши керак бўлади.

Қўлга олинган яна бир фаолнинг иши бугун кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Кеча “Гринпис” фаоллари Арктика шелфида қазиш ишлари олиб борилишига қарши акция ўтказганди. Қўлга олинганларнинг тўрт нафари хорижликлар экани айтилмоқда.

“Арктика қўриқхонаси” деб номланган бу акцияда бир неча гринписчи оқ айиқ кийимида иштирок этган.
XS
SM
MD
LG