Линклар

АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон Қўшма Штатларнинг амалдаги лидери Барак Обамани расмий равишда Демократик партиядан давлат раҳбари лавозимига номзод ўлароқ тақдим қилди.

Бу воқеа демократларнинг кеча Шимолий Каролина штатининг Шарлотт шаҳрида очилган сайловолди қурултойининг иккинчи куни содир бўлди.

Қурултойнинг кулминацион нуқтаси эса пайшанба куни - Обама иккинчи муддатга президентликка ўз номзодини қўйишга розилиги ҳақида эълон қилган кун бўлиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, демократлар вице-президентликка яна Жо Байденни номзод ўлароқ кўрсатмоқчилар.

Ўтган ҳафтада республикачилар Флорида штатининг Тампа шаҳрида ўтказилган партия қурултойида Митт Ромни номзодини президентликка кўрсатгандилар.

АҚШ президентлик сайловлари 6 ноябр куни бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG