Линклар

8-15 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахтида Tashkent Open аёллар теннис турнири бўлиб ўтади.

Мукофот жамғармаси $220 000 бўлган турнирда руминиялик Моника Никулеску, полшалик Урсула Радванска, франциялик Ализе Корне, қозоғстонлик Галина Воскобоева, сербиялик Бояна Йовановски, россиялик Александра Панова ва Нина Братчикова, белорусиялик Олга Говорцова, словакиялик Магдалена Рибарикова, грециялик Элени Данилиду, украиналик Леся Цуренко ва Катерина Бондаренко ва бошқалар қатнашиши кутилмоқда.

Ўзбекистон шарафини турнирда Оқгул Аманмурадова, Сабина Шарипова ва Нигина Абдураимовалар ҳимоя қилади.
XS
SM
MD
LG