Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:41

Бортида қочқинлар бўлган кема Туркия қирғоқларида чўкиб кетди


Ичида юзга яқин ноқонуний қочқин бўлган кема Туркия қирғоқларида денгизга чўкиб кетган.ҳалок бўлганлардан 20 нафарининг жасади денгиздан топилди.

50 нафар қлчқин қутқариб олинди. Хабарларга кўра, қочқинларнинг кўпчилиги Сурия ва Ироқ фуқаролари бўлишган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоб-китобларига қаралса, август ойида Сурияни 100.000 дан ортиқ одам ташлаб чиққан.

Можаролар бошланган шу йил март ойидан буён Сурияни бир ойнинг ўзида бунча катта сондаги одам тарк этмагани айтилади.
XS
SM
MD
LG