Линклар

Бу йил Ўзбекистондан 5 минг зиёратчини юбориш режалаштирилган. Бунинг учун кенг миқёсли тайёргарлик ишлари бошланди, деб хабар берди Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси матбуот ҳизмати.

Макка ва Мадинада бўлиш чоғида ўзбекистонлик зиёратчиларга ишчи гуруҳдан ўрин олган 30 киши, 30 шифокор ва 10 ошпаз хизмат кўрсатиши айтилмоқда.

Марказий Осиёнинг энг кўп мусулмон аҳолиси яшайдиган ва Ислом қаттиқ назорат қилинадиган Ўзбекистондан ҳар йили тўрт минг атрофида мусулмонлар Ҳаж зиёратини адо этар эди.
XS
SM
MD
LG