Линклар

Москванинг Кунцевский суди икки россиялик фуқаронинг Pussy Riot панк гуруҳи қизлари устидан шикоятини 20 сентябр куни кўриб чиқади.

Новосибирск ва Берск шаҳарларидан бўлган бу икки фуқаро Pussy Riot аъзолари Мария Алёхина, Надежда Толоконникова ва Екатерина Самуцевичлардан улар етказган маънавий зарар учун 30 минг рубл ундириб беришни суддан сўрамоқда.

Москванинг бош черкови меҳробига чиқиб “Ҳудойим Путинни ҳайда”, деб қўшиқ айтган Pussy Riot қизлари динни оёқ-ости қилганликда айбланиб икки йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
XS
SM
MD
LG