Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Қозоғистонга ташриф буюрди. Жаноб Каримов Остонада қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбаев билан учрашади.

Марказий Осиёнинг узоқ вақтдан бери ҳокимиятда қолаётган, энг кекса раҳбарлари Каримов ва Назарбоев сўнгги 20 йил мойбанида ҳисоб бўйича 14чи марта олий даражада учрашмоқда.

- Қозоғистон ва Ўзбекистон Марказий Осиёдаги интеграция жараёнларида муҳим ўринни эгаллайди. Биз энг аввало савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликка урғу берамиз. Табиий, бўлажак музокараларда томонларни қизиқтирган барча масалалар мухокама этилади,- деди Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Алтай Абибуллаев Озодлик мухбири билан суҳбатда.

Абибуллаевнинг қайд этишича, ташриф якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг ҳамкорликдаги баёнотини қабул қилиш, шунингдек ҳукуматлараро қатор муҳим битимларни имзолаш кўзда тутилган.

Қозоғистон Ўзбекистоннинг муҳим савдо шерикларидан бири ҳисобланади. Ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 2,7 миллиард долларни ташкил этди.
XS
SM
MD
LG