Линклар

Lufthansa ходимлари иш ташлайди, самолётларнинг учдан иккиси учмайди


Германиянинг Lufthansa ширкати ходимларининг иш ташлаши боис 7 сентябр куни ҳаво қатновларининг учдан икки қисми бир кунга тўхтайди.

– 1800 ҳаво қатновидан 1200таси бир кунга тўхтайди, - деб билдирди Lufthansa ширкати ходимларидан бири.

Норозилик акцияси 24 соат давом этиши ва Германиянинг олтита аэропорти, Франкфурт, Берлин, Хамбург, Дюсселдорф, Штутгарт ва Мюнхен шаҳарларидан ҳаво қатновларга таъсир қилади.

Lufthansa ширкати учқичларида ҳизмат қиладиган стюардессалар ойликлари оширилишини талаб қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG