Линклар

Шимолий Каролина штатининг Шарлотта шаҳрида бўлаётган демократлар қурилтойида бугун президент Барак Обама нутқ сўзлаши кутиляпти.

Кеча қурилтойда сўзга чиққан собиқ президент Билл Клинтон Обама номзодини президентлик учун иккинчи муддатга расман тавсия қилди.

Клинтон ўз нутқида Обама олиб бораётган сиёсатни ёқлаб, республикачилар йўл қўйган хатоларни қаттиқ танқид қилди.

Ўтган хафта Флориданинг Тампа шаҳрида ўтган респубилкачилар қурилтойида Митт Ромни президентликка расман номзод деб эълон қилинган эди.

АҚШда президентлик сайловлари 6 ноябр куни бўлади. Оқ учун кураш жорий президент Обама ва республикачи номзод Ромни ўртасида кечади.

Ўтказилган ижтимоий сўров Барак Обаманинг озгина олдинда эканини кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG