Линклар

logo-print
Барак Обама Шимолий Каролинанинг Шарлотта шаҳрида ўтаётган демократлар қурултойида партия тарафидан расмий тарзда иккинчи маротаба президентлик муддатига номзод этиб тайинланиши кутилмоқда.

Қурултойда президент Обама сайловчиларга қарата нутқ сўзлаши режалаштирилган.

Оқ уй тарқатган президент нутқидан олинган иқтибосларда Барак Обама “йиллар давомида вужудга келган муаммоларни ечиш учун оз емас, кўп вақт талаб этилиши” ҳақида гапиради.

Бундан ташқари, нутқдан келтирилган парчаларга кўра, президент 2014 йилгача Америка экспортини икки баробарга ошириб, кейинги 10 йил ичида бюджет тақчиллигини 4 миллиард долларга камайтиришни олдига мақсад этиб қўйган.

Кеча қурултойда сўзга чиққан собиқ президент Билл Клинтон Обама олиб бораётган сиёсатни қўллаб, республикачилар йўл қўйган ҳатоларни қаттий танқид қилганди.

6 ноябр куни бўладиган АҚШ президентлик сайловларида кураш президент Барак Обама ва республикачи номзод Митт Ромни ўртасида кечади.

Ўтказилган ижтимоий сўров Барак Обаманинг озгина олдинда эканини кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG