Линклар

logo-print
Астронавт Нил Армстронг xоки денгизда дафн этилади.

Бу ҳақда маълум қилган астронавт оиласи матбуот котиби Рик Миллерга кўра, дафн маросими ёпиқ тарзда ўтади.

Нил Армстронг билан сўнгги видолашув 13 сентябр куни Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтади. Унда НАСА раҳбари Чарлз Болден ва қатор астронавтлар қатнашиши кутилмоқда.

Дафн маросими қайси куни ўтиши очиқланмади.

Тарихда ойга қадам қўйган биринчи инсон сифатида қолган Нил Армстронг 25 августда 82 ёшида вафот этди.

Армстронг ой сатҳига 1969 йилнинг 20 июлида қўнган эди.
XS
SM
MD
LG