Линклар

logo-print
Хитой жануб-ғарбий минтақасида рўй берган зилзила оқибатида камида 20 киши нобуд бўлди.

Энг кучли ер силкинишининг кучи 5,7 баллни ташкил қилди.

Хитой Зилзилалар Тармоғи Марказининг билдиришича, тўртта силкиниш Юннан ва Гуангжоу вилоятлари чегарасида маҳаллий вақт билан соат 11:00да содир бўлган.

АҚШ Геология Марказига кўра, ер силкинишининг кучи 5,6 баллни ташкил қилган.

Синхуа ер силкиниши оқибатида 20 минг бинога зарар етган ёки қулаганини билдирди.

2008 йил май ойида Хитой шимол-ғарбий минтақасида 8 баллик ер силкиниши рўй бергани оқибатида ўн минглаб одам нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG