Линклар

Ўзбекистон-Қозоғистон ТИВ ҳамкорликка оид ҳужжат имзолади


Ўзбекистон Президенти И.Каримов ва Қозоғистон Президенти Н.Назарбоев, Остона ш., 2012 йил 6 сентябр.

Ўзбекистон Президенти И.Каримов ва Қозоғистон Президенти Н.Назарбоев, Остона ш., 2012 йил 6 сентябр.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари Қозоғистон пойтахти Остонада 2012-2014 йилларга мўлжалланган ўзаро ҳамкорликка оид дастур имзолади.

Келишув Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 6 сентябр куни Қозоғистон Республикасига бошланган расмий сафари доирасида имзоланди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қозоғистонлик ҳамкасби Ержан Қозиғонов билан учрашган.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама алоқаларнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари, халқаро ташкилотлар доирасида бирга ҳаракат қилиш, шунингдек, Марказий Осиёдаги ҳозирги вазият муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG