Линклар

“GM Uzbekistan” АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонасининг Асака шаҳридаги заводида Chevrolet Epica русумидаги автомобиллар йиғиш ишлари тўхтатилди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Epica нинг ўрнига Бизнес-класс автомобиллари тоифасига кирувчи Chevrolet Malibu автомобили йиғилмоқда.

Malibu автомобили GM Uzbekistan қўшма корхонасининг Ўзбекистонда аввал йиғилган автомобилларидан замонавий хавфсизлик тизими ва чиройли интерьери билан ажралиб туради.

Ҳозир “GM Uzbekistan” заводларида Nexia, Lacetti, Malibu, Cobalt, кичик ҳажмдаги Matiz ва Spark, шунингдек Captiva ва йўловчи ташишга мўлжалланган Damas русумидаги саккиз турдаги автомобил ишлаб чиқармоқда.

“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси 2011 йилда 221,445та автомобил ишлаб чиқарган. Бу 2010 йилги кўрсаткичга нисбатан 2,1 фоизга кўп.
XS
SM
MD
LG