Линклар

Ўзбекистон-Полша Англашув меморандуми имзолади


Ўзбекистон Мудофаа вазири Қ.Бердиев (ў) ва Германия Мудофаа вазири Т.Майзер, Тошкент, 2012 йил 12 март.

Ўзбекистон Мудофаа вазири Қ.Бердиев (ў) ва Германия Мудофаа вазири Т.Майзер, Тошкент, 2012 йил 12 март.

Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев Полшага сафар қилмоқда.

Полша Мудофаа вазирлиги матбуот химатига кўра, Бердиев 6 сентябр куни Мудофаа вазири Томаш Семоняк билан сўзлашув олиб борган.

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорлик, Афғонистон ва бошқа масалалар муҳокама қилинган.

Музокарадан сўнг вазирлар мудофаа соҳасида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ҳақида Англашув меморандуми имзолаган.

Жорий йил май ойида АҚШнинг Чикаго шаҳрида ўтказилган НАТО саммитида Ўзбекистон делегацияси Афғонистондаги халқаро кучларни 2014 йил охирига қадар Ўзбекистон орқали транзит қилиш бўйича келишув имзоланган.

Бердиев билан учрашувда Полша Мудофаа вазири ўз мамлакати бу борада Ўзбекистон билан икки томонлама келишув имзолашдан манфаатдор эканини урғулаган.
XS
SM
MD
LG