Линклар

logo-print
Россиянинг Владивосток шаҳрида Осиё-Тинч Океани ҳамкорлик ташкилоти (APEC) саммити иш бошлади.

Йиғилишнинг очилиши маросимида сўзлаган Россия президенти Владимир Путин иқтисодий ҳимояланиш чораларидан меъёрдан ортиқ фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Икки кунлик анжуманда ташкилотга аъзо бўлган 21 давлат раҳбари, ҳукумат ва ширкатларнинг юзлаб юқори лавозимли расмийлари иштирок этмоқда.

Анжуманда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва минтақа интеграцияси билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши режаланган.

АҚШ делегациясига бошчилик қилаётган Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг Владимир Путин билан анжумандан ташқари учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG