Линклар

Британия Мудофаа вазирлиги шаҳзода Ҳаррининг ҳарбий хизмат юзасидан иккинчи маротаба Афғонистонга борганини маълум қилди.

Вазирликка кўра, шаҳзода “Апачи” жанговор вертолётининг иккинчи учувчиси ва ўқчиси сифатида Ҳелманд вилоятидаги “Camp Bastion” ҳарбий базасида хизмат қилмоқда.

Британия тахтини эгаллаш учун навбатда учинчи бўлиб турган Ҳарри ҳарбий хизматни Афғонистонда ўташ хоҳиши борлигини сир тутмаган.

Илк бор 2007 йилда оммавий ахборот воситалари Ҳарри ҳарбий хизматни махфий равишда Афғонистонда ўтаётгани тўғрисида хабар тарқатганидан сўнг¸ у Британияга қайтишга мажбур бўлган эди.
XS
SM
MD
LG