Линклар

logo-print

АҚШ Ҳаққоний тармоғини террорчи гуруҳлар рўйхатига киритди


Покистондаги жанггари Ҳаққоний тармоғининг асосчиси Жалолиддин Ҳаққоний, Мирам Шох ш., 1998 йил 22 август.

Покистондаги жанггари Ҳаққоний тармоғининг асосчиси Жалолиддин Ҳаққоний, Мирам Шох ш., 1998 йил 22 август.

АҚШ Давлат департаменти Покистондаги Ҳаққоний тармоғини террорчи гуруҳлар рўйхатига киритди.

Мазкур гуруҳ Афғонистон ҳудудида НАТО қўшинларига қарши ҳужумлар уюштирганликда айбланган.

Вашинтон расмийлари Ҳаққоний тармоғининг айрим аъзоларини аллақачон террорчилар сифатида эътироф қилган.

Бироқ Афғонистондаги тинчлик музокараларига путур етказмаслик мақсадида ташкилотни террорчилир рўйхатига киритишдан тийилиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG