Линклар

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 7 сентябр куни Тошкентда ўтган ўртоқлик учрашувида Қувайт термасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

“Пахтакор” стадионида ўтган ўйиндаги ҳисобни 19 дақиқада Россиянинг “Алания” футбол клубида фаолият юритаётган Санжар Турсунов очиб берди.

Қолган икки голга Қозоғистоннинг “Актобе” клуби ҳужумчиси Александр Гейнрих 45 ва 47 дақиқаларда муаллифлик қилди.

Миржалол Қосимов ўртоқлик учрашуви давомида қатор заҳира ўйинчиларини ҳам майдонда синаб кўрди.

Эслатамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 11 сентябр куни ЖЧ-2014 сўнги саралаш босқичи доирасида Жанубий Корея терма жамоасини қабул қилади.

Тўртинчи босқичда Ўзбекистон икки турдан сўнг бир очко билан “А” гуруҳининг тўртинчи ўринидан жой олган. Гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон жамоалари пешқадамлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG