Линклар

logo-print
Америкалик таниқли қўшиқчи Мадонна иккинчи муддатга сайланмоқчи бўлган АҚШ президенти Барак Обамани қўллаб чиқди.

6 сентябр куни Ню Йорк шаҳрида ўтган концертида Мадонна 40 минг томошабин олдида Барак Обама сиёсатини қўллашини, унинг рафиқаси Мишел Обама билан фахрланишини айтди.

Эслатамиз, Барак Обама Шарлотта шаҳрида ўтган демократлар қурултойида партия тарафидан расмий тарзда иккинчи маротаба президентлик муддатига номзод этиб тайинланди.

6 ноябр куни бўладиган АҚШ президентлик сайловларида кураш президент Барак Обама ва республикачи номзод Митт Ромни ўртасида кечади.

Ўтказилган ижтимоий сўров Барак Обаманинг озгина олдинда эканини кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG