Линклар

logo-print
Хитой жануби-ғарбий минтақасида рўй берган зилзила оқибатида нобуд бўлганларнинг сони 63 кишига етди.

Кучлилиги 5,7 баллни ташкил этган ер силкинишида жароҳат олганларнинг сони эса етти юздан ошгани айтилмоқда.

Хитой Зилзилалар Тармоғи Марказининг билдиришича, тўртта силкиниш Юннан ва Гуангжоу вилоятлари чегарасида маҳаллий вақт билан соат 11:00да содир бўлган.

Юннан вилояти расмийларига кўра, зилзила натижасида 6 650 уй вайрон бўлган. 100 минг киши воқеа жойидан эвакуация қилинган.

Ишдан чиққан йўллар туфайли қутқарувчилар оёғи етмаган бир қанча жой борлигини ҳисобга олганда, ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Бош вазир Вен Жибао зилзиладан жабр кўрган жойларга бориши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG