Линклар

АҚШда ботнет, яъни заҳарланган компютерлар тармоғини тузган хакер икки ярим йилга қамалди.

Вашингтон шаҳри суди Аризона штатида истиқомат қилган Жошуа Шихтелни компютерларни зарарли дастурлар билан заҳарлаб, улар орқали тузилган тармоқларни хакерлик ҳужумлари учун бошқаларга сотиб келганликда айбдор деб топди.

Маҳкама жараёнида Шихтел 1500 АҚШ доллари эвазига 72 минг заҳарлаган компютер кирган тармоқ тузганини тан олди.

Хакерлар тарафидан тузиладиган ботнетлар асосан веб-сайтларни ишдан чиқариш учун қилинадиган DDoS-ҳужумларда ишлатилади.
XS
SM
MD
LG