Линклар

logo-print
Россиянинг Ярославл шаҳрида бундан бир йил аввал авиаҳалокатга учраган "Локомотив" хоккей жамоаси хотирасига бағишланган "Сукунат марши" тадбири бўлиб ўтди.
Жума куни ўтган маршда 10 мингдан зиёд киши, жумладан, расмийлар, Миллий Хоккей Лигаси аъзолари ва хоккей фахрийлари қатнашгани айтилмоқда.
Россия Миллий Хоккей Лигасида етакчилардан бўлган 37 кишилик "Локомотив" хоккей жамоаси 2011 йилнинг 7 сентябрида Ярославл яқинида авиаҳалокатга учраган эди.
Пайшанба куни очиқланган тергов ҳулосасига кўра, Як-42 учоқ ҳалокатига учувчилар ҳамда парвозга руҳсат берган “Як Сервис” ширкати ҳодимларининг ҳатоси сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG