Линклар

АҚШ ва Россия Антарктика ва Беринг бўғоғи минтақаларида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида иккита келишувга эришди.

Шартномани АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Владивосток шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё-Тинч Океани ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида имзолади.

Лавров мазкур келишув икки давлат ўртасида ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганига далил эканини айтиб уни олқишлади.

8 сентябр куни АҚШ Давлат котибининг Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиши режаланган.
XS
SM
MD
LG